UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  0 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Превью. Ғалабасиз 8576 кун ёхуд "Сурхон" 23 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти Янгиликлар

Превью. Ғалабасиз 8576 кун ёхуд "Сурхон" 23 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Теглар :  НасафСурхон
9 апрель, якшанба куни Coca Cola Суперлиганинг 5-тури доирасида Қаршида "Насаф" ва "Сурхон" ўртасидаги воҳа дербиси бўлиб ўтади.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
"Насаф" ва "Сурхон" клублари шу кунгача Ўзбекистон юқори лигасида 24 марта тўқнаш келишган. Каттагина устунлик Қарши клуби томонида. "Аждарлар" 19та баҳсда ғалаба қозонишган. 4та учрашувда дуранг қайд этилган ва "Сурхон" ўз тарихида фақат бир бор "Насаф"дан устун келган (1999 йил, 10 октябрь).

24та ўйинда "Насаф" 64та гол урган бўлса, "Сурхон" ҳисобида 17та гол мавжуд.

ҚАРШИДАГИ БАҲСЛАР

Қаршида ўтган 12та учрашувнинг барчасида (!!!) "Насаф" 3 очко соҳибига айланган. Яъни "Сурхон" ўз тарихида ҳеч қачон Қаршида хаттоки 1 очко ҳам ололмаган. "Насаф" майдонидаги ўйинларда 36та гол урган, "Сурхон" фақат 1 марта Қаршида тўп киритган холос (1997 йил).

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро охирги олтита ўйин:
"Сурхон" - "Насаф" 0:2
"Насаф" - "Сурхон" 2:0
"Сурхон" - "Насаф" 2:2
"Насаф" - "Сурхон" 6:0
"Насаф" - "Сурхон" 5:0
"Сурхон" - "Насаф" 1:2





ҲАКАМЛАР
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази бўлажак учрашувга бош ҳакам этиб Темур Тўхтасиновни тайинлаган. ВАР ҳаками сифатида эса Ильгиз Танташев ишлайди.

Тўхтасинов 2019 йилги мавсумда бу жамоаларнинг Қаршида ўтган учрашувида бош ҳакам бўлган. Ўшанда Ойбек Бозоров ва Ҳумоюн Муртозаевнинг голлари "Насаф"га ғалаба келтирганди - 2:0.

"Насаф" - "Сурхон"
9 апрель 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 18:15
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
VAR: Ильгиз Танташев.
AVAR: Аваз Абдуллаев.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.





БУ МАВСУМДАГИ НАТИЖАЛАР

2023 йилги мавсумда ҳар иккала жамоа ҳозиргача бир хил очко тўплаган - 7. "Насаф" дастлабки турда ўз майдонида "Андижон"га имкониятни бой берганди. Кейин "Турон" ва "Бухоро" маҳв этилди. Бундан олдинги турда Навоийда "Қизилқум" билан очколар бўлишиб олинди.

"Сурхон" эса илк турда ОКМКга ютқазганди, кейин "Андижон" мағлуб этилди, сафарда "Турон" билан дуранг ўйнади ҳамда 4-турда "Бухоро"дан устун келди.


МУАЛЛИФ ТАХМИНИ
Олдинги натижаларни ҳисобга олсак "Насаф" бу баҳсда сўзсиз фаворитдек. Аммо бу йил "Насаф"нинг натижалари пасайган, "Сурхон"нинг натижалари эса яхшиланган. Бўлажак баҳсда барибир "аждарлар" кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозонса керак.




Насаф

Матеус Лима - 29', Шерзод Насруллаев - 76'

Суперлига. 5-тур

09/04/2023, 18:15

2
:
3
Тугади

Сурхон

Силванус Нимели - 35', Асадбек Каримов - 62', Артём Потапов - 66'

45'
90'
29'  Матеус Лима
29'  Шерзод Насруллаев
60'  Абдувоҳид Неъматов
70'  Азизбек Амонов (Баҳром Абдураҳимов)
76'  Шерзод Насруллаев
87'  Жавоҳир Сидиқов (Сухроб Нуруллоев)
35'  Силванус Нимели
35'  Асилбек Жумаев
62'  Асадбек Каримов
66'  Артём Потапов
81'  Достонбек Турсунов (Камрон Саидазимов)
85'  Асилбек Жумаев (Диёр Рамазонов)
90'  Силванус Нимели


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика