UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Ғалабадан сўнг қатарлик футболчиларга шиппак улоқтиришди. Бу араблар учун энг олий ҳақорат Янгиликлар

Ғалабадан сўнг қатарлик футболчиларга шиппак улоқтиришди. Бу араблар учун энг олий ҳақорат

Осиё Кубоги-2019нинг ярим финалида Қатар терма жамоаси турнир мезбони БААни йирик ҳисобда (4:0) таслим қилди, аммо ҳеч ким муваффақиятни нишонлай олмади.

Ҳаммаси Қатар мадҳияси пайтида бошланди - маҳаллий мухлислар хуштакбозлик уюштиришди. Турнирдаги ҳеч қайси мадҳия бундай хуштакбозликка учрамаган эди. Бу одамларнинг кўпчилиги стадионга текинга кирди. БАА спорт кенгаши баҳсдан олдин сотилмай қолган чипталарнининг ҳаммасини харид қилди ва уларни ўз мухлисларига улашди.

Ҳаммаси иккинчи голдан кейин бошланди - 37-дақиқадаги голдан сўнг қатарлик футболчиларга шиппак ва сув идишлар уча бошлади.

Шиппак отиш - Яқин Шарқдаги энг олий ҳақорат ҳисобланади. BBC журналисти Мани Жазмининг сўзларига кўра, бундан ҳақорат, оёқ кийимининг таглигидан ҳам ифлос маъносини беради.

Ҳар бир голдан сўнг футболчилар томон шиппакларни улоқтиришди.

Иккинчи бўлимда ўйин хатто ўйин тўхтатилди - БАА футболчилари ва стадион ходимлари мухлисларни тинчлантиришди.

Кимдир майдонга тушиб кетди - уни полиция тўхтатиб қолди.

"Футболчилар ҳиссиётларини назорат қила олишди. Улар билан фахрланаман" - дейди Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес.

Қатарни кўпчилик ёқтирмайди

Мухлисларнинг реакцияси - Қатар ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги душманликнинг натижаси. 2017 йилда ЖЧ-2022 мезбонларини террористларни қўллаб-қувватлашда, Эрон билан ҳамкорликда айблашди ва уларнинг олдига ўз талабларини қўйишди. Улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

- Саудия Арабистони, БАА, Миср, Баҳрайн, АҚШ ва бошқа мамлакатлар террористик деб ҳисоблаган ташкилотлар билан алоқаларни узиш

- Туркия ҳарбий базасини ёпиш

- Эрондаги дипломатик миссиияни ёпиш ва бу мамлакат билан алоқаларни чеклаш

- Бошқа мамлакатлар ишига аралашишни тўхтатиш

- Қатар сиёсати туфайли вафот этганларга товон пулини тўлаш


Қатар ҳеч бир талабни бажармади.

Натижада Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Қатар фуқаролари учун чегараларни ёпишди, уларнинг мамлакатидагиларни эса 14 кун ичида давлатдан чиқариб юборишди. Ўз аҳолисига эса Қатарга йўл олишни тақиқлади. Осиё Кубогидан олдин тақиқлар енгиллаштирилди - махсус рухсатномалар орқали БААга кириш мумкин эди. Аммо турнирда Қатарлик ишқибозлар деярли йўқ. Трибунада биргина қизни кўришди - Қатарни яхши кўрадиган кореялик хонанда, собиқ актриса Мэрри Ли.

Бу мамлакатлар (Миср ҳам) Қатар самолётларини ўз ҳудудига киритмай қўйди. Яқин Шарқнинг кўплаб портлари Қатар байроғи бор кемалар учун ёпилди. Бу санкцияларнинг бир қисми эди.

Сиёсий кураш футболга ҳам таъсир қила бошлади. Бу бошланиши бўлса керак. Стадионда бўлган Мани Жазмининг ёзишича, шиппак улоқтиришни ҳеч ким унутмайди.

ФИФА ва ОФК ҳозирча бу тартибсизликларга муносабат билдирмади.

Рейтинг: -102   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика