Футзал. Ярим финалнинг илк учрашувлари бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
17 мар 2014, 18:13
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.
Даставвал, Андижоннинг “Турон-Солиқчи” клуби ва Қаршининг “Дўстлик” жамоалари баҳс олиб боришди ва тенг курашлар остида ўтган учрашувда водийликлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида пойтахт клублари – “Бунёдкор” ва “Локомотив” куч синашишди. Учрашувда икки бор ҳисобда олдинда боришган Абдулла Бўриев шогирдлари якунда “темирйўлчилар”га 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Эртага ярим финалнинг иккинчи учрашувлари бўлиб ўтади. Агарда эртанги ўйинларда “Дўстлик” ва “Бунёдкор” жамоалари рақиблари устидан ғалаба қозонишса, у ҳолда учинчи учрашувлар ғолиб жамоа номини аниқлаб беради. Акс ҳолда эртагаёқ финалчилар билан танишишимиз мумкин.

Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувининг фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com