Футзал. Холбек Йўлдошев: "Финалга чиққанимиздан фахрланаман"
19 мар 2014 20:00
Янгиликлар
Футзал. Холбек Йўлдошев: "Финалга чиққанимиздан фахрланаман"
Футзал бўйича XVIII Ўзбекистон миллий чемпионатининг финалига йўл олган Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси бош мураббийи Холбек Йўлдошев ўзининг ярим финал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун муҳлислар жуда яхши ўйин гувоҳига айланишди. Андижонликлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Ҳар иккала жамоа ҳам ярим финалга муносиб эканлигини исботлади.
- Биринчи кунги мағлубиятни қандай изоғлайсиз?
- Ярим финалнинг дастлабки баҳсида асосий дарвозабонимиз Акмал Хазратқулов дисквалификация туфайли ўйнай олмаган эди. Шунинг учун ҳам биринчи кунги ўйинда ютқазиб қўйган эдик. Лекин, кейинги икки учрашувда шогирдларим рақибдан ҳар жабҳада кучли эканликларини исботлашди.
Ўзбекистон чемпионатида биринчи йил қатнашаётганимизга қарамасдан финалга чиққанимиздан фахрланаман. Бундан ташқари, кубок беллашувларида ҳам финалга йўлланмани қўлга киритдик.

Фикрлар