UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Футзал: Терма жамоалар саралаш баҳсларига тайёр Янгиликлар

Футзал: Терма жамоалар саралаш баҳсларига тайёр

Ўзбекистон пойтахти Тошкент 5-7 ноябрь кунлари футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон футзал терма жамоасидан ташқари, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этадиган мусобақа арафасида, 4 ноябрь, душанба куни «Ўзбекистон» меҳмонхонасида терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов рақиб жамоаларининг Тошкентга ташриф буюрани учун миннатдорлик билдириб, уларга бўлажак баҳсларда омад тилаган бўлса, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари бош мураббийлари Ўзбекистон пойтахтида илиқ кутиб олишганидан хурсанд эканликларини яширишмади.

«Тошкентга биринчи марта келганимиз йўқ, бу ерда аввал ҳам бўлганмиз ва Ўзбекистонда халқаро мусобақалар юқори савияда ташкиллаштирилишини жуда яхши биламиз. Бу ерда ҳеч қачон муаммолар бўлмаган, барчаси юқори савияда ташкиллаштирилан. Бу сафар ҳам худди шундай. Бундан ташқари, биз бир тилда мулоқот қила оладиган дўст ва биродар халқлармиз. Умид қиламанки, бўлажак баҳсларда энг кучли жамоалар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади», - деди Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Амир Камолиддинов. Бошқа меҳмон жамоа устозлари ҳам тожикистонлик ҳамкасби фикрларини қўллаб қувватлашди.

Маҳаллий журналистлар қўшни мамлакатлардаги футзалнинг бугунги ҳолати билан қизиқишди. «Тожикистон футзал терма жамоасидаги ўйинчиларнинг 80 фоизи – катта футбол вакилларидир. Бизда футзал ҳозирги кунда кўп жиҳатдан ҳаваскорлик даражасида, бироқ уни аста-секин ривожлантириш бўйича ҳаракатлар бор. Жумладан, яқин вақт ичида футзал лигасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган», - деди тожикистонлик мутахассис Амир Камолиддинов. Туркманистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Давлатмурод Аннаев эса футзал ушбу мамлакатдаги энг ёш спорт турларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

«Туркманистонда футзал ўйинчиларин футболдан ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганига энди икки йил бўлди. Шундан кейин биз ёш ўйинчиларни жалб этган ҳолда янги терма жамоани шакллантириш жараёнини бошладик. Бу борада бизга нафақат спорт ва футбол раҳбарларимиз, балки бевосита мамлакат раҳбарияти ҳам катта кўмак бермоқда. Лекин футзал лигасини ташкил этишга ҳали эрта. Умуман, Тошкентдаги саралаш баҳслари биз учун катта тажриба мактаби бўлади. Агар саралаш баҳсларида муваффақиятга эришиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритсак, бундаги тажрибамиздан кейинги ўйинларда фойдаланамиз», - деди туркманистонлик мутахассис.

«Қирғизистонда футзал маълум маънода ривожланган, бизда ҳаваскор ва профессионал футзал лигалари фаолияти йўлга қўйилган. Албатта, биз футзалимиз савияси ҳозиргидан-да юқорироқ бўлишини албатта истардик ва бу борада ишлар олиб бориляпти, деб айта оламан. Ҳозирги вақтда Қирғизистон футзалида авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда, ёши каттароқ ўйинчилар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб беришмоқда. Бўлажак мусобақаларда бу ёшлар ўзларини кўрсатишларига умид қиламиз», - деди Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нуржан Жетибаев.

Футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўлажак саралаш баҳсларида бир қатор ёш ўйинчиларни кўришимиз мумкин ва, катта эҳтимол билан, улар мусобақа кашфиётига ҳам айланишлари мумкин. «Биз ушбу мусобақага режа бўйича, яхши тайёргарлик кўрдик. Яратилган шарт-шароитлар учун раҳбариятга миннатдорлик билдираман. Саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Қозоғистонда тўп сураётган легионерларимиз ҳам чақирилган, шунингдек, бир қатор ёшларни ҳам жалб этганмиз. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга қарши ўйинларда наманганлик, самарқандлик, ангренлик янги ўйинчиларни кўришингиз мумкин бўлади. Бўлажак ўйинларда барча жамоаларга омад тилайман», - деди Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, саралаш баҳсларида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йили Вьетнамда ўтказиладиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Саралаш босқичи учрашувлари 5-7 ноябрь кунлари давомида Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. Ўйинлар ҳар куни 16:00 ва 19:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика