UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  122 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Футзал. Терма жамоа қандай йўлни босиб ўтмоқда? Янгиликлар

Футзал. Терма жамоа қандай йўлни босиб ўтмоқда?

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқинда Латвия пойтахти Ригада мезбон терма жамоа билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ушбу ўйинларда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:2 ҳамда 3:2 ҳисобидаги ғалабаларни қўлга киритишди. Терма жамоамиз асосий эътиборни 2016 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қаратган.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йили Вьетнамнинг Ҳо Ши Мин шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб бронза медалини қўлга киритган эди. Хўш, асосий жамоамиз ўша қитъа биринчилигига қандай ҳозирлик кўрган эди-ю, навбатдагисига тайёргарлик қай тарзда кечмоқда? Бу саволга қисман бўлсада жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Вьетнам-2014

Шарқий Осиёдаги мусобақага қадар терма 19 ва 20 апрель саналарида Тошкентда Эрон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Форслар ўшанда жаҳон рейтингида еттинчи ўринда эдилар. Гарчи “Осиё йўлбарслари” бизни 6:1 ва 6:2 ҳисобида иккала баҳсда ҳам мағлуб этишган бўлсада, бу ўйинлар биз учун жуда фойдали эди. Ўттизталикдан пастдаги жамоа билан ўйнаб йирик ҳисобда ғалаба қозонгандан кўра, ютқазсак ҳам биздан кучлилар билан ўйнаб юрганимиз яхшироқ.



Вьетнамга йўл олишдан аввал терма сўнгги йиғинни Хитойда ўтказди. 23-28 апрель кунлари бўлиб ўтган йиғин давомида Ўзбекистон Хитой термаси билан икки маротаба назорат учрашуви ўтказди. Дастлабки беллашув 1:1 ҳисобида якун топган бўлса, иккинчи баҳсда 1:0 ҳисобидаги ғалаба биз томонда бўлди. Шундан сўнг терма жамоа тўғри Вьетнамга йўл олди ва якунда бронза медаллари билан қайтишди.

Осиё чемпионатидан кейинги йиғинлар

Осиё чемпионатидан кейин терма жамоа маълум муддат йиғилмади, бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. Бу орада “Локомотив” клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди, 25-30 сентабрда “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ассоциация кубоги бўлиб ўтди, бундан ташқари, 2014-2015 йилги Ўзбекистон чемпионатига ҳам старт берилди.

2014 йилнинг 12-15 ноябрь саналарида терма жамоа БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказди. Ушбу йиғин давомида БАА миллий терма жамоаси билан иккита назорат учрашуви бўлиб ўтди. Вакилларимиз ҳар икки беллашувни ҳам ўз фойдаларига ҳал этишди (3:1, 3:0). 19 ноябрдан Тошкентда йиғин бошланди. 10 кунлик йиғиндан кейин терма жамоа пойтахтимиз мезбонлик қилган “Tashkent Cup-2014” халқаро турнирида қатнашди. “Tashkent Cup-2014”да Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари ҳам иштирок этишди. Ҳар уччала терма ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга бўлганлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам турнир терма жамоага янги чақирилаётган ўйинчилар учун жуда ҳам фойдали эди. Тўғри, вакилларимиз бу турнирда ғолиб бўлишмади, лекин ундан олинган тажриба ва маҳорат ҳали терма жамоамизга асқотади.



Миллий терма жамоамиз 7-8 февраль кунлари Латвия пойтахти Ригада Латвия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Шундай қилиб Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Вьетнам-2014 дан кейин 3 маротаба йиғин ўтказди. Ҳар бир йиғиндан сўнг кучли термалар билан учрашувлар ўтказилди.

Таркибдаги ўзгаришлар

Вьетнамдаги Осиё чемпионатида терма жамоа таркибида Дилшод Рахматов, Даврон Чориев, Даврон Абдураҳмонов, Аъзам Саидаҳматов каби ёшлар тўп тепишган. Булардан Рахматов миллий термада анчагина ўйинлар ўтказган ва уни ёш ўйинчилар қаторидан чиқарсак ҳам хато бўлмайди.

Демак, Баҳодир Аҳмедов тажрибага кўпроқ ишонган.
Латвияга қарши паркетга тушганлар орасида Ҳо Ши Минга борганлардан Умид Холматов, Шуҳрат Тожибоев, Клим Тюгаев, Жавлон Аноров, Дилшод Рахматов, Андрей Шлема, Жасур Содиқов каби етти нафар ўйинчи йўқ эди. Бу дегани ярим таркиб ўзгарган дегани. Лекин танганинг бошқа тарафи ҳам бор, Ш.Тожибоев ҳамда Д.Рахматов Хитой чемпионатида қатнашаётганликлари боис Б.Аҳмедов уларни безовта қилишни истамади, Андрей Шлема эса Қаршида бўлиб ўтган 3-тур давомида саккизинчи қовурғасини синдириб олганлиги сабабли йиғинга чақирилмади. Айни пайтда терма жамоада Сарвар Шоаҳмедов, Алан Аминов, Элдор Ҳошимов, Тимур Садиров, Акмал Хазратқулов, Илҳом Хамроев каби янги номлар пайдо бўлди. Баҳодир Аҳмедов терма жамоада авлодлар алмашинувини босқичма-босқич амалга оширмоқда. Навбатдаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 9-21 февраль кунлари бўлиб ўтади. Мусобақага ким мезбонлик қилиши ҳозирча номаълум. Дарвоқе, 2016 йилги Осиё чемпионатини ўтказиш учун АФКга Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам ариза топширган. Агар АФК ОЧни ўтказиш учун Ўзбекистон вариантини маъқул деб топса, футзал ишқибозлари қитъа биринчилиги беллашувларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар. Бу ОЧнинг энг муҳим жиҳати Жаҳон чемпионатига йўлланма беради. Футзал бўйича навбатдаги ЖЧ 2016 йил Колумбияда бўлиб ўтади.



Осиё чемпионатига қадар бир қатор йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Муҳими, терма жамоа учун доим кучли жамоалар билан ўйинлар ташкил қилиб келинмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар деб умид қиламиз.

Толибжон Қосимов
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика