UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  9 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Футзал. Рустам Умаров: "Футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик" Янгиликлар

Футзал. Рустам Умаров: "Футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.
Бронза учун баҳсда вакилларимиз Қувайт терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ана шу ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаровнинг фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйин жуда ҳам муҳим эди. Ўртага учинчи ўрин, медал ва кейинги Осиё чемпионатида биринчи саватчага тушиш тикилган эди.

Қувайт жуда жиддий рақиб, шунга яраша бизни оғир учрашув кутиб турганини билгандик. Мураббийлар ва йигитлар билан рақибимизнинг аввалги ўйинлари туширилган видео тасвирларни диққат билан кузатиб чиқиб, яхши тайёргарлик билан ўйинга тушдик. Учрашув жуда қийин ва асабий руҳда ўтди.

Биз бугун кўпроқ вазиятларни ярата олдик, лекин ҳужумларимизнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик, ҳимояда эса мустаҳкам турдик.

Иккинчи тўпни киритганимиздан кейин улар ўйновчи дарвозабонни туширишди, яхши ҳимояландик, гол эса рикошет бўлиб кириб кетди. Бир неча бор узоқ масофадан бўш қолган дарвозага тўп кирита олмадик, бу вазиятнинг қалтислигидан деб биламан. Умуман ғалаба қозонганимиздан ҳурсандмиз. Айни шу дамда аъло кайфият билан финал ўйинини томоша қилиб ўтирибмиз.

- Тақдирлаш маросимида бронза медални бўйнингизга иласиз. Бу сиз учун биринчиси эмас, лекин бошқача ҳиссиётлар ўтаётган бўлса керак?
- Ҳар бир медал қийинчилик билан қўлга киритилади, шунинг учун ҳам уларни ҳар бирининг ўз ўрни бор. Мен бу сафарги қитъа биринчилигида совриндорлар сафида бўлишни жуда ҳам хоҳлаган эдим, гарчи учликка кириш қийин бўлса ҳам. Биз Қувайтга ўз медалларимизни ютқазиб қўймаслигимиз лозим эди ва футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика