Футзал. Ўзбекистонда халқаро мусобақа бўлиб ўтади

Tolibjon Qosimov
20 фев 2014, 11:52
Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси Тошкентда ташкил этиладиган халқаро мусобақага таклиф олди.
Бу ҳақда sports.kz сайти хабар берди.

Қозоғистондан ташқари бу мусобақада Ўзбекистон Эрон, Озарбойжон ва Япония футзал терма жамоалари иштирок этишади.

Мусобақа апрель ойи ўрталарида бўлиб ўтади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia