Футзал. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 9 мартдан йиғинга киришади
02 мар 2017 16:21
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 9 мартдан йиғинга киришади
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 12-13 кунлари Тошкентда Қирғизистон U-20 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба бўлиб ўтадиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.
Қўшниларимизга қарши ўйинларга тайёрланиш учун Ўзбекистон U-20 терма
жамоаси 9 март санасидан йиғинга киришади. Иккита ўйиндан кейин ҳам
жамоа 15 мартга қадар йиғинни давом эттиради.
Фикрлар