UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  6 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

Футзал. Ўзбекистон чорак финалга чиқди! Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон чорак финалга чиқди!

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари муддатидан аввал чорак финалга йўл олишди.

5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради.

Гуруҳ ғолиби чорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган. 2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика