UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  0 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз саралашда қўшниларимиз Қирғизистон ва Туркманистон ҳамда Непал билан бир гуруҳда ўйнашди.

Дастлаб Непал билан куч синашган вакилларимиз рақибни осонлик билан таслим қилишди - 14:1. Дилшод Раҳматов бу ўйинда хет-трик, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Даврон Чориев дублга эришишди. Ушбу баҳснинг энг яхши футзалчиси деб Дилшод Раҳматов тан олинди.

Иккинчи турда жамоамиз Туркманистонни таслим қилди - 4:2. Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Илҳом Ҳамроев ва Даврон Чориев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини муддатдан аввал Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бу учрашувда дарвозабонимиз Рустам Умаров энг яхши деб топилди.



Сўнгги турда худди биз каби қитъа чемпионатига чиқиб бўлган Қирғизистон билан гуруҳда биринчи бўлиш учун ўйин бўлди. Деярли ўртоқлик учрашуви мақомидаги баҳсда ҳам Ўзбекистон ғалабага эришди - 4:3. Жамоамиз сафида Давронжон Абдураҳмонов, Константин Свиридов, Машраб Одилов ва Дилмурод Шавкатов гол уришди. Охирги ўйинда Артур Юнусов энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида 15-марта Осиё чемпионатига чиқди. Яъни жамоамиз барча мусобақаларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 14та чемпионатда биздан ташқари Эрон, Япония, Таиланд ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этишган. Эрон ҳамда Қирғизистон ҳам кейинги йилги мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Қолган саралаш гуруҳларидаги ўйинлар энди бўлиб ўтади. Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари 12 ноябрь куни маълум бўлади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси шу пайтгача Осиё чемпионатларида тўрт марта кумуш медалларга эга чиққан. Бу жамоамизнинг энг яхши натижаси ҳисобланади. Икки бор учинчи ва бир марта тўртинчи ўринни қўлга киритганмиз. Бир марта ярим финалда, тўрт бор чорак финалда мусобақани тарк этганмиз. Дастлабки иккита Осиё чемпионатида Ўзбекистон гуруҳда қолиб кетганди.



Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2001 йилги чемпионатда финалга қадар етиб бориб мезбон Эронга 0:9 ҳисобида ютқазган.

Кейинги учта вице-чемпионлик ўз уйимиздаги мусобақаларда қўлга киритилган. 2006 йил финалда Японияга имкониятни бой берганмиз - 1:5. 2010 йилда эса Эронга ютқазганмиз - 3:8. Ниҳоят охирги Осиё чемпионатининг финалида ҳал қилувчи баҳсда Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

Футзал бўйича 15-Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6-18 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси иштирок этади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган қитъа чемпионатларида Эрон терма жамоаси 11 марта чемпион бўлган. Қолган учта мусобақда Япония зафар қучган.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига илк бор Хитой Тайпеи давлати мезбонлик қилади. Бунгача уч бор Ўзбекистон ушбу мусобақани ўзида қабул қилган. Эрон ҳамда Вьетнам мамлакатларида икки мартадан қитъа чемпионати бўлиб ўтган. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика