UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат

Айни пайтда Қувайт мамлакатида футзал бўйича XVI Осиё кубоги беллашувлари давом этмоқда.

Бугун мусобақада 3-турга старт берилди. Бироз аввал якунига етган ўйиндан сўнг Тожикистон терма жамоаси бизнинг гуруҳдан иккинчи жамоа сифатида кейинги босқичга чиққани маълум бўлди. Бироқ, бу ҳақда сал туриб батафсил маълумот берамиз. Қуйида эса 2-турда қайд этилган барча натижалар ва гуруҳлардаги вазиятни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2-турдан кейин фақатгина Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўз гуруҳларида муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилишди. Япония эса кутилмаганда ўз гуруҳида 3-ўринда бормоқда.

Футзал бўйича Осиё кубоги-2022

"A" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Уммон - Ироқ 0:5

Голлар: Моҳанад Албу Муҳаммад 4, Салим Ал-Ҳусайнат 4, 32, 35, Гаит Карим Араб 14


Таиланд - Қувайт 2:2

Голлар: Саравут 6, Крит 35 - Ал-Фатҳел 18, Ал-Басам 27

"A" гуруҳидаги вазият.


"B" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Туркманистон - Баҳрайн 4:4

Голлар: Саҳедов 13, 14, 19, 26 (пен.) - Антар 10, М.Абдулла 13, Аббас 26 Ў(пен.), Ал-Санди 40


Тожикистон - Ўзбекистон 2:3

Голлар: Файзали Сардоров 4, 38 - Элбек Тўлқинов 3, Ҳусниддин Нишонов 7, Анасхон Раҳматов 19

"B" гуруҳидаги вазият.


"C" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Индонезия - Ливан 7:2

Голлар: Пангесту 3, Фажриян 7, Фирман 19, Иқбол 21, Дева 27, Реза 37, Сяуқи 40 - Зейтун 25, Коукезиян 37


Хитой Тайпейи - Эрон 1:10

Голлар: Хе Чиа-чен 31 - Базяр 2, Ҳуссайн Тойиби 3, 16, 36, Аҳмадаббаси 4, 16, 18, Агипур 22, Жаван 28, Карими 35

"C" гуруҳидаги  вазият.


"D" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Жанубий Корея - Япония 0:6

Голлар: Сео Жунг Во 5 (авт.), Оливейра 6, Мизутани 17, Ишида 27, Каназава 28, Йошикава 39

Айнан мана шу учрашувда ҳамюртимиз Анатолий Рубаков захира ҳаками вазифасини бажарди.


Саудия Арабистони - Вьетнам 1:3

Голлар: Чау Доан Пат 30 (авт.) - Нгуен Ан Дуй 12, Чау Доан Пат 29, Нгуен Мин Три 40

"D" гуруҳидаги вазият.


Бугун ва эртага мусобақада 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси бироздан сўнг Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Баҳрайн. Таркиблар маълум

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика