UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2 сентябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг финал босқичи 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.

Ғарбий Осиё минтақаси (иккита гуруҳга ажратилди, ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа финал босқичига чиқади)

"А" гуруҳи: Ливан, Саудия Арабистони, Бахрайн, Иордания
"B" гуруҳи: Ироқ, Қатар, БАА

Ушбу минтақа жамоалари ўртасидаги ўйинлар 1—3 октябр кунлари Малайзияда ўтказилади.

Марказий Осий минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Бу минтақадан саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 4та бўлгани сабаб улар учун қуръа ўтказилмади.

"А" гуруҳи: Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Шарқий Осиё минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Ушбу минтақадан саралашда иштирок этадиган жамоалар сони 5та бўлгани учун гуруҳ қуръасиз аниқланди.

"А" гуруҳи: Мўғилистон, Хитой Тайпей, (Хитой), Жанубий Корея, Гонгконг.

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Мўғилистонда бўлиб ўтади.



Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан тўғри финал босқичига йўлланма олди. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Қувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.


Диққат танлов!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика