UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  0 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  0 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  1 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  8 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  23 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6

Футзал. Мендез: "Барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз" Янгиликлар

Футзал. Мендез: "Барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбиянинг Кали шаҳрида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Терма жамоамиз Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида биринчи расмий машғулотини ўтказди. Машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендез ва жамоа сардори Артур Юнусовлар биринчи тур ўйинидан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

А.Юнусов: "Биринчи мақсадимиз - гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Ушбу мақсадга эришиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз".

Х.М.Мендез: "Бизни аутсайдерлар қаторида кўришмоқда, аммо бу нарса бизга қўл келиши мумкин. Гуруҳимиз кучли, лекин биз барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз.

Муваффақиятли иштирок, Ўзбекистонда футзални янада ривожланишига туртки беради. Мен шогирдларимга ишонаман.

Панама кучли жамоа, аммо биринчи ўйин жуда муҳим ахамиятга эга. Ғалаба биз томонда бўлади деб умид қиламан".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турни Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида Панамага қарши ўтказишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 10 сентябрь куни 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь 04:00)да бошланади. Терма жамоамизга мундиалда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика