UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  17 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

Футзал. "Локомотив"дан кетма-кет иккита ғалаба Янгиликлар

Футзал. "Локомотив"дан кетма-кет иккита ғалаба

Кеча ва бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 7-тур иккинчи-учинчи кун учрашувлари ўтказилди.

Маълумки, 7-тур учрашувларига Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилмоқда. "Локомотив" футзал клуби 7-турни дуранг билан бошлади. Футзалчиларимиз "Максам-Чирчиқ" билан кечган баҳсда 4:4 ҳисобини қайд этишди. 

Аммо шундан кейин бўлиб ўтган иккита ўйинда ғалаба қўлга киритилди. Аҳад Юсупов шогирдлари дастлаб кеча мусобақанинг иккинчи кун ўйинида Қаршининг "Насаф" футзал клуби билан беллашиб, 8:3 ҳисобида зафар қучишди. Бугун эса "Нефтчи" билан кечган баҳсда 5:2 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

 


Кечаги ўйинда Сарвар Шоаҳмедовнинг дубли ҳамда Музаффар Аҳаджонов, Аббос Элмуродов, Артур Юнусов, Асомиддин Жалолиддинов, Руслан Веклич, Мурод Ражабов томонидан киритилган голлар жамоамизга уч очкони келтирган бўлса, бугунги беллашувда Сарвар Шоаҳмедов 3та тўп киритди. Шунингдек иккита гол Жамолиддин Шарипов ҳисобига ёзилди. 

Шундай қилиб "Локо" футзалчилари 7-тур ўйинларида 7 очкони қўлга киритишди. Энди 8-турга тайёргарлик бошланади.


Футзал. Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати

7-тур. Биринчи кун. 19 август

"Локомотив" - "Максам-Чирчиқ" 4:4

 

7-тур. Иккинчи кун. 20 август

"Локомотив" - "Насаф" 8:3 


7-тур. Учинчи кун. 21 август

"Локомотив" - "Нефтчи" 5:2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика