Футзал. "Локомотив" аъзолари Хитойга учиб кетишди
23 авг 2014 14:45
Янгиликлар
Футзал. "Локомотив" аъзолари Хитойга учиб кетишди
Яна икки кундан сўнг Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.
Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Локомотив" жамоаси Хитойга учиб кетди. Аҳад Юсупов шогирдлари кеча 21:00 да Тошкент - Пекин - Ченгду йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" "А" гуруҳида "Нагоя Оушенс" (Япония), "Шенжен Нанлинг" (Хитой) ва "Вик Виперс" (Австралия) жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида "Локомотив"га омад тилаб қоламиз.

Фикрлар