UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  16 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  15 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей-оффга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 3 туридан ўринган олган Ўзбекистон - Миср учрашуви якунланди

Жаҳон чемпионати

"B" гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон - Миср 2:1

Гол: 2 - Ҳусниддин Нишонов (1:0), 19 - Мустафо Эид (1:1), 33 - Анасхон Раҳматов (2:1)

20.00, "Вильнюс Арена" мажмуаси

Дастлабки бешлик: 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев

Захира: 1.Рустам Умаров, 16.Аббос Элмуродов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 11.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Суннатилла Жўраев 

Миср: Абдулносир, Дунга, Мансур, Шула, Алла

Захира: Шобер, Элашвал, Боди, Аҳмед, Саид, Эид, Хусни,Коки, Юсри


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди

40. ЭЛИБОЕEEEEEEВ. Равшан Элибоевдан сейв

38. Миср бош мураббийи танаффус олмоқда

36. Мисрликлар ўйновчи дарвозабони майдонга ташлади

34. УХХХХХХ. Чориев қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ Хамроев тўпга бироз улгирмади

Футзалчимиз супер гол урмоқда. Энди футзалчилариз ҳимояга ётиб олмасдан, олға юришлари керак

33. ГОООООООООООООООООООООЛ. АНАСХОН РАҲМАТОВ ҲИСОБНИ ФОЙДАМИЗГА ЎЗГАРТИРМОҚДА

32. ЗАРБААА. Анасхон Раҳматов кучли зарба йўллади, аммо...

29. ЗАРБААА. Акбар Усмонов деярли майдон марказидан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

28. Огоҳлантириш: Дилшод Раҳматов огоҳлантирилди

28. УХХХХХХХ. Чориев ва Ропиев дарвозабон билан ёлғиз қолишди, афсуски Даврон тўпни узатишда хатоликка йўл қўймоқда.

27. ЗАРБА. Нишоновнинг кучсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

26. ЗАРБА. Муҳаммад Саиднинг зарбасини Равшан Элибоев бартараф этмоқда

25. Футзалчиларимиз рақиб майдонинг атрофида босим қилишмоқда

22. ЗАРБАА. Анасхон Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади

21. ЗАРБА. Мисрликлар иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлашди. Мансурнинг зарбасини Элибоев бартараф этмоқда

Иккинчи бўлим бошланди. Бизга гол керак, бизга ғалаба керак, биз плей оффга чиқишимиз керак. Олға йигитлар!

Биринчи бўлим якунланди.

19. ГОЛ. Мустафо Эид ҳисобни тенглаштирмоқда

19. Миср бош мураббийи ҳам биринчи бўлимга ажратилган танаффусдан фойдаланмоқда

17. ЗАРБА. Саид Муҳаммаднинг зарбасини Элибоев бартараф этмоқда

16. ЗАРБАААА. Дилшод Раҳматовдан навбатдаги кучли зарба, дарвозабон ўз ўрнида

16. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Раҳматов-Хамроев- Ропиев ҳужумини Анасхон зарба билан якунланди. Озгина озгина ноаниқ

14. ЗАРБАААА. Чориевдан навбатдаги ажойиб зарба, афсуски тўп бироқ ноаниқ кетмоқда

13. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Баҳодир Аҳмедов танаффус олмоқда

12. УХХХХХХХХ. Чориев ва Ропиев жуда яхши ҳаракат қилишди. Бироқ Даврон бўш дарвозани нишонга ола олмади.

Россия терма жамоаси Гвателама терма жамоасига гол урмоқда. Ҳозирча барчаси биз учун яхши кечмоқда

8. ЗАРБА. Элибоевдан сейв. Дарвозабонимиз тўпни бурчакка чиқариб юборди

7. Огоҳлантириш: Муҳаммад Мансур ҳакам томонидан огоҳлантирилди

6. Ҳакамлар ВАРни кўришди ва Хамроев "тоза" ўйнаган деб тан олди

6. ХАМРОEВ... Мисрликлар яхши ҳужум ташкил этишди ва бўш қолган дарвозага Дунга зарба йўллади, бахтимизга Хамроевдан сейв

5. ЗАРБААА. Алланинг зарбаси ҳимоячиларимизга тегди ва бурчакка чиқиб кетди

4. УХХХХХХ. Раҳматов, Ропиев ва Ҳамроев ўзаро яхши ҳаракат қилиб, ҳужум ташкил қилишди. Бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футзалчи топилмади

Чориев бурчакдан тўпни Нишоновга узатди, футзалчимиз эса узоқдан ажойиб тарзда дарвозани нишонга олди

2. ГООООООООООООООООООООЛ. Ҳусниддин Нишонов ҳисобни очмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +99   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика