UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  2 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  23 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  26 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  525 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Футзал. Дилшод Рахматов: "Япония билан ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради" Янгиликлар

Футзал. Дилшод Рахматов: "Япония билан ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ўтиб бораётган мавсумни Когоннинг "Когон" клуби сафида ўтказган Дилшод Рахматовнинг клуб ва терма жамоа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Янги мавсумни қайси жамоада бошлайсиз?
- "Когон" сафида ижара асосида тўп тепаётган эдим, бир йиллик ижара ўз якунига етди. Хуқуқий жиҳатдан "Ардус" аъзосиман, шундай экан ҳозир "Ардус" сафига қайтиб келдим.

- "Ардус" билан шартнома қачонгача тузилган?
- Ҳозирги шартномам 2016 йил ўз ниҳоясига етади.

- Биринчи лига вакили Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида кўрикдан ўтаётган эдингиз.
- Ҳақиқаттан ҳам "Истиқлол" кўригида иштирок этдим. Кейинги ойда футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Шунинг учун ҳам катта футболга эътибор қаратмасликка қарор қилдим. Лекин, ўзимни катта футболда синаб кўриш борасида кейинчалик яна ўйлаб кўраман.

- Осиё чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоалар ҳақида фикрингиз?
- Ўз гуруҳимизда Жанубий Корея ва Қирғизистондан кучлироқмиз. Ўйлашимча, Япония билан ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика