UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Футзал. Дилшод Раҳматов: “Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Футзал. Дилшод Раҳматов: “Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари ўз якунига етди. “Олмалиқ” клуби кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон чемпиони бўлди.

“Ардус” эса кетма-кет икки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. “Ардус” ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов ўтган мавсумнинг энг яхши футзалиси деб тан олинди. Биз Раҳматов билан боғланиб ундан интервью олдик.

- Якунига етган мавсум ҳақида фикрларингиз. Олий лига гуруҳ босқичида қандай қийинчиликлар бўлди?
- Мавсум ёмон ўтмади деб ўйлайман. “Ардус” мавсумни Ассоциация кубогини ютиш билан бошлади. Кейинчалик Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритдик. Гуруҳ босқичига келганда қийинчиликлар бўлди. Айниқса “Дўстлик AIN” билан бўлган дастлабки икки учрашув жуда қийин ўтди. Бу икки баҳсда ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли улардан 9та гол ўтказиб юбордик. Сўнгги ҳал қилувчи ўйиндагина ўзимизга келдик ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозондик.



- “Ардус” кубок финалида “Олмалиқ”ни мағлуб этди. Мана шу учта финал ҳақида...
- Кубок финалида “Олмалиқ”нинг хатоларидан фойдаландик. Менимча уларда чарчоқ аломатлари сезилди. Сабаби мен бу жамоа бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишига ишонаман.  Финалда тактикамизни бироз ўзгартирдик. Хосе Мария Мендез ҳимоявий ўйин услубини танлади ва адашмади деб ўйлайман. Шу боис қарши ҳужум ва стандарт вазиятлардан фойдаландик.

- Чемпионат финалида эса омад “Олмалиқ”қа кулиб боқди. Нима сабабли Ардус мағлуб бўлди деб ўйлайсиз?
- Чемпионат финалида ҳам худди Кубок ўйинида бўлгани каби ҳимоявий ўйин ташкил қилдик. Бу биринчи ўйинда ўз самарасини берди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Иккинчи учрашувда ҳимоядаги хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик ва олдинга интилдик. “Олмалиқ” эса қарши ҳужумдан фойдаланди ва голлар урди. Тўғриси “Олмалиқ” билан ўйин услубимиз стандарт вазиятларимиз бир хил эди. Фақат рақиб бизга қараганда ғалабага кўпроқ интилди. Йигитларнинг кўзи ёниб турганди. Бир сўз билан айтганда уларда ғалабага бўлган хоҳиш бизникидан кучли эди. “Олмалиқ”ни чемпионлик билан табриклайман ва Осиё чемпионлар лигасида жамоага омад тилайман. Улар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишади деб ўйлайман.



-  Мавсумнинг энг яхши футзалчиси бўлдингиз. Бу номга яна кимлар лойиқ эди деб ўйлайсиз?
- Тўғриси мавсумнинг энг яхши фузалчиси совринини оламан деб умуман кутмагандим. Энг асосийси жамоамнинг ғалабаси эди. Бу номга чемпионатимиздаги ҳамма футзалчилар лойиғ эди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб жамоадошларимга ва мухлисларимизга раҳмат этаман. Футзал жамоавий ўйин, шерикларим бўлмаганида бу совринга эга бўлмасдим. Шу боис ютуқ бутун жамоаники.

- Шахсан сиз учун мавсумнинг энг қийин ўйини қайси бўлди?
- Чемпионат ва Кубок баҳсларида жуда кўп ўйинлар қийин ўтди. Ҳар бир жамоа ўзини кўрсатишга ва ғалаба қозонишга интилди. Шахсан мен учун гуруҳ босқичида “Дўстлик AIN” билан бўлган учрашув энг қийини бўлди. Қарши клуби бир неча йилдан буён бизга қарши жуда яхши ўйнаб келади.

- Чемпионатда қайси ёш футболчилар кашифёт бўлишди?
- Чемпионатимизда ёш футзалчилар жуда кўп. Йилдан йилга ёш футзалчилар кўпайиб бормоқда. Бундан хурсандман, чунки миллий терма жамоа келажаги айнан шу ёшлар ҳисобланади. Алоҳида ёшларни айтиб ўта олмайман. Лекин менга “Бунёдкор” жамоасининг ўйинлари ёқди. Сабаби жамоа деярли ёш футзалчиладан ташкил топган. Улар мавсумни 4-ўринда якунлашди. Бу ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Кейинги йил мана шу ёшлар янада ишончли ўйнашларига ишонаман.



- Февраль ойидаги Осиё чемпионатини ҳали унутмаган бўлсангиз керак...
- Буни унутиб бўларканми (кулади). Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтганидан хурсандман. Мухлисларимиз бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Уларга яна бир бор каттакон раҳмат айтмоқчиман. Биз ўз уйимизда Жаҳон чемпионатига чиқишни жудаям хоҳладик ва мақсадимизга эришдик. Ўзбекистон терма жамоасининг кучи бу бирдамликда. Албатта мухлисларнинг ўрни ҳам жуда катта. Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиздан хурсандман.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечади?
- Ўзбекистонда мавсум яқинда якунланди. Ҳозир қисқа муддатли таътилдамиз. Июнь ойидан йиғин бошланади. Менимча кучли терма жамолар билан ўртоқлик учрашувлари бўлади. Жаҳон чемпионатига қадар Осиё, Европа қитъасининг энг кучли жамоалари билан ўйинларда ўзимизни синаб кўрсак керак. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз ва бор кучимиз билан ўйнаймиз.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика