UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

1 ноябрь кунги баҳслардан сўнг жамоаларнинг устозлари учрашувлар ҳақида фикр билдирди.

Шуҳрат Ташмедов ("Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" — яхши жамоа. Бош мураббий Фарруҳ Зокиров катта иш қилгани кўриниб турибди. Икки голимиздан кейин фарғоналиклар бир неча яхши ҳужумлар қила олишди. Ўйин бўйича "Нефтчи" жисмонан кучлироқ кўринди. 

Ёш футзалчиларни жамоага жалб қилганмиз. Уларга бугун кўпроқ ўйин вақти беришга қарор қилдик.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Амалдаги чемпион жамоага қарши ўйнаш осон кечмаслигини билган эдик. Ўйлаганимиздек, биринчи рақамда ўйнашди. Қарши ҳужумларда вазиятлардан фойдалана олишди. Жамоамизда янги футзалчилар кўп, жамоа ўйини энди шаклланмоқда. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз, вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз.


Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Динамо" ёш бўлишига қарамай, жуда ҳам яхши жамоа. Учрашув қийин тусда ўтишини олдиндан билар эдик. Жамоамиз асосий таркиби икки ўйинчиси жароҳати туфайли бугун ўйнай олмади. Стандарт вазиятлардан фойдалана олдик. Омад бизнинг жамоага кулиб боқди. Ғалаба қозонишни футзалчиларим ўз иштиёқи билан кўрсатишди ва мақсадимизга эришдик.


Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Оҳирги дақиқаларда жамоамиздан омад юз ўгирди. Футзалчиларимнинг тажрибаси етишмагандан деб ўйлайман. Ўйин тажрибасини оширишимиз зарур.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН-Жиззах бош мураббийи):

- Ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадим. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Келгуси баҳсларга қадар ушбу камчилик устида ишлаб, бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Рақибни менсимасдан майдонга тушиб, панд еган ҳолатларимиз ҳам бўлган. Футзал – бу футбол эмас. Футзалда доимий ҳаракат қилиш талаб этилади.


Искандар Маҳмудов ("Строител-Зарафшон" бош мураббийи):

- Жамоам жисмоний жиҳатдан мавсумга тайёр эмас. Тошкентда ва Гулистонда йиғинлар ўтказик, аммо ҳали керакли спорт формасига чиқа олмадик. Кучли рақибга қарши биринчи бўлим муносиб қаршилик кўрсатдик, бироқ иккинчи таймда шогирдларим жисмонан чарчаб қолишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика