Футзал. Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал учрашувлари ўтказилади
13 фев 2014 11:19
Янгиликлар
Футзал. Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал учрашувлари ўтказилади
13 февраль куни футзал бўйича XVIII Ўзбекистон Кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу кун пойтахтнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида “Ўзсаноатқурилишбанк” – “Дўстлик” ҳамда “Максам-Чирчиқ” – “Локомотив” жуфтликлари ўртасида кураш боради. Учрашувлар мос тарзда соат 13:00да ва 15:00да бошланади.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон Кубогинининг чоракфинал баҳсларида “Ўзсаноатқурилишбанк” вакиллари қаршининг “Насаф” жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди – 5:5 (6:5). Қаршининг яна бир жамоаси бўлмиш “Дўстлик-AIN” эса, “Бунёдкор” устидан 3:1 ҳисобида ғалабани нишонлади.
Таркибида кўпгина тажрибали футзалчиларга эга бўлган чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ” жамоаси ярим финал йўлланмасини “Когон”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, қўлга киритди. Ва ниҳоят, чоракфиналнинг оҳирги беллашувида “Локомотив” “Ардус”ни 4:0 ҳисобида енгди ва ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон Кубоги:
Ярим финал
13 февраль, пайшанба
13:00. Ўзсаноатқурилишбанк – Дўстлик-AIN
15:00 Максам-Чирчиқ - Локомотив

championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар