UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  31 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  16 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тақдирланди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тақдирланди

Теглар :  Футзал
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида футзал бўйича терма жамоа аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Федерация президенти Мираброр Усмонов, биринчи вице-президент Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Футзал Ассосиацияси президенти Фазлиддин Сирожиддинов иштирок этди.

Маросимни кириш сўзи билан очиб берган Сардор Раҳматуллаев футзал бўйича Осиё чемпионати ва уни ташкил этишда иштирок ишчи гуруҳининг барча аъзоларига ташаккурнома изҳор қилиб, бош мақсад – жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганлиги билан Ўзбекистон миллий терма жамоасини, Ўзбекистон футзал ассосиациясини табриклади. Сардор Раҳматуллаев, шунингдек, ушбу йўлланмани қўлга киритиш учун тегишли мутасаддилар йиллар давомида иш олиб борганини ва якунда мақсадга эришилганини айтар экан, бунинг учун энг аввало спортга эътиборни қаратаётган Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида ташаккур билдирди ва 2015 йил муваффақиятли тугаганини ва у Ўзбекистон футзали тарихидаги энг муваффақиятли давр бўлганлигини урғулади.

Шундан сўнг бошловчи Ўзбекистон Футзал Ассосициясининг Ижроия Қўмитаси қарорини ўқиб эшиттирилди. ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Футзал Ассосиацияси Президенти Фазлиддин Сирожиддинов терма жамоа аъзоларига гул ва пул мукофотларини топширди. Мукофотларни қабул қилар экан, терма жамоа аъзолари, шу жумладан, Нодир Элибоев ва Рустам Умаровлар сўзга чиқиб, мустақиллик яратиб бераётган имкониятлар учун Республика президентига ташаккур айтди.

Шу билан бирга футзал бўйича Осиё чемпионатининг муваффақиятли ўтказилишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Ўзбекистон гимнастика федерациясининг вице-президенти Мустаев Руслан Булатович “Универсал” спорт мажмуаси номидан, Нурматов Қобил Маҳмудович эса “Ўзбекистон” спорт мажмуаси номидан қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Футзал Уюшмаси президенти Фазлиддин Сирожиддинов ҳам сўзга чиқиб, футзални ривожлантириш йўлида бир неча ўн йиллардан бери тинмай меҳнат қилиб келаётган ва якунда терма жамоанинг олий мақсади – жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритилишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Футзал Уюшмасининг вице-президенти Жаҳонгир Усмоновнинг хизматларини алоҳида таъкидлади.

Шундан кейин Сардор Раҳматуллаев Ўзбекистон Футзал Ассосиацияси вице-президенти Жаҳонгир Усмоновга Ўзбекистон Футбол Федерациясининг бриллиант кўзли нишонини топширди. Ушбу нишон бунгача фақат 4 кишига, улар – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, ФИФАнинг собиқ президенти – Зепп Блаттер, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовларгагина топширилган бўлиб, Жаҳонгир Усмонов ушбу орденни қабул қилиб олаётган бешинчи шахс сифатида тарихга кирди.

Бу орада Сардор Раҳматуллаев ОФК Президенти Шайх Салмоннинг футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ЎФФга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди. Шундан кейин Раҳматуллаев Ассосиция президенти Фазлиддин Сирожиддиновга ЎФФнинг махсус нишонини тақиб қўйди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон мухлислари клуби раиси Абдураҳмон Фозиловга ҳам ЎФФ нишони топширилиб, футзал бўйича Осиё чемпионатидаги мухлисларнинг маданияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Маросим якунида Мираброр Усмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футзал терма жамоасининг барча аъзоларига алоҳида ташаккур билдириб, Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида омад ва муваффақиятлар тилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика