UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Футзал: Аҳмедов Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибни эълон қилди Янгиликлар

Футзал: Аҳмедов Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибни эълон қилди

Тошкентнинг «Ардус» футзал клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл оладиган таркибни эълон қилди.
Хабарингиз бор, 27 август - 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2013 баҳсларига Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини 2012 йилги мавсум Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби ҳимоя қилади. Пойтахтликлар Осиё чемпионатида иштирок этиш учун 23 август куни Японияга учиб кетади.

Аввал хабар берганимиздек, «Ардус» Осиё чемпионати гуруҳ баҳсларида Таиланднинг «Чонбури Блувейв», Қатарнинг «Ал Саад» ҳамда Эрон чемпиони «Санои Гити Пасанд» клубларига қарши тўп суради. Маълумот ўрнида, «Санои Гити Пасанд» клублар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. 2012 йили Осиё чемпионатида «Ардус» финалда Эрон клубига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати - 2013 гуруҳ ўйинлари тақвими.
 «В» Гуруҳи.

27 август, сешанба
 16:00 Ардус – Чонбури Блувейв
 18:30 Санои Гити Пасанд – Ал-Садд

28 август, чоршанба
 16:00 Ал-Садд – Ардус
 18:30 Чонбури Блувейв – Санои Гити Пасанд

29 август, пайшанба
 18:30 Санои Гити Пасанд – Ардус
 18:30 Чонбури Блувейв – Ал-Садд

* Ўйинларнинг бошланиш соатлари Тошкент вақтида кўрсатилган

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2013 баҳсларида иштирок этадиган «Ардус» клуби таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Николай Кравченко
Ўйинчилар:
Константин Свиридов, Андрей Шлема, Шухрат Тожибоев, Жавлон Аноров, Шахзод Бўриев, Фарход Абдумавлонов, Аъзам Саидахматов, Жамолиддин Шарипов, Зариф Бегулов, Дилшод Рахматов, Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика