UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

"Футболнинг чинакам мухлисалари"га аталади Янгиликлар

"Футболнинг чинакам мухлисалари"га аталади

Бугунги байрамга аталган "Футболнинг чинакам мухлисалари" деб номланган табрик шеърни қабул қилинг.
Футболга қизиқиш ўтганми отадан,
Ёки сабаб бўлганмикан эрлари.
Балки ўзи шундайдир асли табиатан,
Футболнинг чинакам мухлисалари.

Энди эсин таниган жажжи қиз эди,
Футболга олиб борганди падари.
Эсида стадион тўла мухлис эди,
Футболнинг чинакам мухлисалари.

Акаси футболчи булмоқчи эди,
Армонга айланганда бу орзулари.
Ўша кун аламдан йиғлаган эди,
Футболнинг чинакам мухлисалари.

Йиллар ўтди улғайди жажжи қизалоқ,
Ортда қолди стадионда ўтган кунлари.
Хозир хам боргиси келади, бироқ...
Футболнинг чинакам мухлисалари.

САга кирасиз кунда, кунора,
Қизиқтирар юзерларнинг фикрлари.
Афсус, "халигидай" комментлар борда,
Футболнинг чинакам мухлисалари.
 
Сўкишиб, урушиб аламдан чиқар,
Жамоаси ютқазган эркаклар бари.
Улар кимга айтсин ичига ютар,
Футболнинг чинакам мухлисалари.

Аёллигингизни билиб қай юзер,
Гап отганда оғир ботди сўзлари.
Ўшалар номидан сўрайман узр,
Футболнинг чинакам мухлисалари.

Юрагимда ёмон ният йўк менинг,
Сиз учун шеъримнинг хар сатрлари.
Бахтимизга соғ булинг сиз Ўзбегимнинг,
Муслима, Муниса, Мухлисалари.


"FK Davr"
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика