UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   1 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  31 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди Янгиликлар

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди

Мамлакатимизда футбол ривожига улуш қўшган инсонлар кўплаб топилади.

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагонов ана шундай ҳамюртларимиз сирасидан эди. 

Бу инсон ўтган асрнинг 80-90 йилларида Урганч шаҳридаги спорт мактабига раҳбарлик қилган. Раҳбарлик лавозимида ишлаши баробарида, ёш спортчиларни, жумладан, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни  жисмонан соғлом тарзда вояга етказиш йўлида фидойилик кўрсатган. Қолаверса, футбол ҳаками сифатида ҳам элга танилганди. Бинобарин, В.Макагонов ўша дамлар собиқ иттифоқ биринчилигининг "Б" синфи, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувларни моҳирлик билан бошқарган. Буни ёши улуғ "чарм тўп" ўйини ихлосмандлари яхши эслашади. Тақдир экан, футболимиз жонкуяри 1993 йили ёруғ оламни тарк этди.

Эндиликда Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамолиддин Абдуллаев томонидан Валерий Макагоновнинг ёрқин хотирасига бағишлаб мусобақа уюштириш анъанага айланган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу гал 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар устоз хотирасини ёд айлаб, яшил майдонда тўп тепишди.

Якуний натижаларга кўра, "Жуниор" жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. "Олимпия"чилар иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлса, "Бинокор" ва "Лочин" жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари – Мақсад Очилов (дарвозабон, "Жуниор"), Бекжон Рўзимбоев (ҳимоячи, "Лочин"), Жавоҳир Қўшназаров (ярим ҳимоячи, "Бинокор"), Яхшимурод Адамов (ҳужумчи, "Олимпия") ва Миржалол Омонов (энг яхши футболчи, "Жуниор") ҳам ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг: +7   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика