

Суратдаги қизнинг исми Зайнаб. У Эронда яшайди. У "Персеполис"га мухлисалик қилади, лекин ҳар доим ҳам стадионга кира олмайди. Чунки Эронда аёл ва қизларнинг футбол пайти стадионга киришларига рухсат берилмаган.
Шу боис Зайнаб эркаклар кийимини кийиб, сочини ҳам ўғил болача турмаклаб ўз жамоаси ўйинини кўриш учун стадионга борди. Аммо унинг қиз бола эканини сезиб қолган полиция ходимлари дарҳол қўлга олишди ва сўроқ қилиш учун олиб кетишди. Зайнаб полиция машинаси ичида ўзини расмга олиб Инстаграм саҳифасига жойлади.





