UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  6 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади Янгиликлар

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳар доим Осиё миқёсида юқори мавқега эга бўлиб келган. Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик бўйича рекордлар, Осиё Кубокларининг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариш, қитъа ва жаҳон миқёсида энг яхши ҳакамлик бўйича индивидуал совринларни қўлга киритиш каби ютуқларни эслаб ўтиш мумкин. Бугунги кунда ҳам ҳакамларимиз халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Бир неча авлод давомида шаклланган ҳакамлик мактабини янада мустаҳкамлаш, ёш ҳакамларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш, ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академияга халқаро тажриба асосида фаолият юритиб, футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича етарли билимга эга ҳамда чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади.

Мамлакатимизнинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш авлодни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

ЎФА расмий саҳифалари орқали яқин кунларда академия томонидан бошланадиган танлов ва ундаги талаблар ҳақида батафсил маълумот берилади", – дейилади хабарда.

ВИДЕО. Ўзбек ҳакамлигидаги икки хил стандартлар ҳақида катта интервью

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика