UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  3 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  434 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасида иштирок этиш учун Ўзбекистондан битта дарвозабон танлаб олинади Янгиликлар

“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасида иштирок этиш учун Ўзбекистондан битта дарвозабон танлаб олинади

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компанияси “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида танлов эълон қилади.


“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасига дарвозабонлар танлови 19 апрель куни, ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида соат 10:00 да бошланади. Ушбу тадбирда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади . Номзодлар орасидан халқаро мусобақада иштирок этадиган дарвозабонни танлашда Анвар Рашидов, Марат Галимов ва Руслан Аҳмедхонов каби экспертлар қатнашади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика