UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  11 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлган “Газпром” компанияси “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг олтинчи мавсуми старт олганини эълон қилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат. 2018 йилда “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида 211та мамлакат вакиллари иштирок этишади. Мавсумнинг якуни тадбирлари 8 июндан 15 июнга қадар Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мазкур лойиҳада иккинчи марта иштирок этмоқда. Қуръага кўра бу йил Ўзбекистон шарафини яна ёш дарвозабон ҳимоя қилади.

6 март куни ЎФАга қарашли майдонда лойиҳада иштирок этадиган ёш дарвозабонни саралаб олишнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Номзодларни саралаб олиш уч босқичда ўтказилди: спорт кўникмалари ва жисмоний ҳолатни баҳолаш, тил бўйича билимлар синови ва ўзини намоён қилиш қобилияти. Ёш дарвозабонларнинг маҳоратига баҳони Анвар Рашидов (“Пахтакор”), Марат Галимов (“Бунёдкор”) ва Руслан Аҳмедхонов (“Локомотив”) каби тажрибали мутахассислар беришди.
Номзодни танлаб олиш жараёнидан кейин ЎФАнинг залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


“Биз ЎФА билан яна ҳамкорлик қилиш ва лойиҳада янги номларни кўришдан жуда мамнунмиз. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг асосий мақсади бутун дунёдаги болаларни бирлаштириш. Лойиҳа 6-мавсумининг ўзига хослиги шундаки, жорий йилда экология муаммоларига катта аҳамият қаратилади.

Шу мақсадда бутун дунёдан келадиган болалардан ташкил топадиган футбол жамоалари номи ноёб ва йўқолиб бораётган жониворлар номи билан аталади. Очиқ қуръага кўра сизнинг дарвозабонингиз Мўғулистон, Люксембург, Исроил, Кайман ороллари ва Гибратлардан келадиган болалар билан биргаликда “Western Gorilla” деб номланадиган жамоадан ўрин олади”, - деди лойиҳа ташкилий қўмитаси аъзоси Анастасия Лялькина.

Матбуот анжумани давомида ёш дарвозабон Муслимбек Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов йиғилганларга таништирилди.



12 ёшли Муслимбек Абдуманнопов “Бунёдкор” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2016 йилдан бери дарвозабон сифатида ўйнаб келади. Унинг шахсий рекорди битта ўйинда 11та сейвни амалга оширгани ҳисобланади. Муслимбек Абдуманноповнинг кумири – “Барселона” дарвозабони Марк Андре тер-Штеген. Мардон Марупов мактабда аъло баҳоларга ўқийди, гуманитар фанларни ёқтиради, футбол, теннис ва шахмат ўйнаш унинг хоббиси.


“Менинг фикримча, “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг асосий мақсади чет элга бориб, сайёҳат қилиб келиш эмас, балки турли мамлакатлардан келган болалар билан танишиш, уларнинг маданияти, урф-одатларини ўрганиш, улар билан дўстлашишдан иборат”.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг финал босқичи доирасида бу йил Москвада қуйидаги тадбирлар ташкил этилади: Халқаро дўстлик лагери, Турли миллат ва турли жинс вакиллари бўлган ёш спортчилар ўртасидаги дўстлик учун футбол бўйича 1-Жаҳон чемпионати, Жаҳон ва Россия футболи юлдузлари иштирокида Халқаро Болалар футбол форуми.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасини ФИФА, УЕФА, Халқаро Олимпия қўмитаси каби нуфузли ташкилотлар, Халқаро болалар жамғармалари, футбол юлдузлари ва фахрийлари қўллаб-қувватлашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика