Фрэнк Лэмпард: «Терма жамоадаги 100-ўйинимда ғалаба қозона олмасак жуда қайғули бўлади»

Narzulla Saydullayev
9 сен 2013, 08:36
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Украинага қарши ўйиндаги ғалаба миллий терма жамоадаги 100-ўйиндан муҳимроқ эканини айтди.
«Биз учун энг муҳими – натижа. Майдонга тушишга умид қиламан. Терма жамоадаги 100-учрашувимда ғалаба қозона олмасак жуда қайғули бўлади.

Очиғини айтсам 100 та ўйин ҳақида умуман ўйламагандим. 

Украинадан уч очко билан қайтсак бу ЖЧ-2014 учун ташланган муҳим қадам бўлади», – дейди Лэмпард.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru