UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..." Янгиликлар

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..."

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Венесуэлага қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг Венесуэла терма жамоаси бош мураббий Фредди Мигель Гонсаллес фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай ўйин бўлишини кутгандим. Чунки Ўзбекистоннинг ўйинларини кўрган эдим. Рақиб ўзига ҳос тажрибага эга жамоа. Шунингдек бош мураббийи ҳам малакали мутахассис. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда улар бироз устунликка эга бўлишди. Ҳимоядаги хатоларимизни тўғирлаган ҳолда иккинчи бўлимда етарлича вазиятлар яратдик, гол ҳам урдик. 

Ўзбекистон ва Венесуэла тенг кучли жамоа. Олдимизга қўйган асосий мақсадимиз чиройли ўйин кўрсатиш эди. Шу боис икки  томон ҳам очиқ ўйин кўрсатди. Биз шу орқали Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз. 

Ўз қитъамиздан ташқарида ўйин ўтказдик. Ўзбекистон Осиё қитъаси вакили. Уларнинг ўйини ва услуби биз учун янгилик бўлди. Биз мана шундай ўйинлар орқали ўзимизда етишмаётган нарсаларни тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фредди Мигель Гонсаллес. 


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика