UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида Янгиликлар

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред бугун "Кинг Пауэр" стадионида бўлиб ўтадиган "Лестер"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бугунги учрашувдаги дуранг "Юнайтед"га кучли тўртликда қолишига замин яратади. Шу орқали жамоа келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқади.

"Тулкилар" ҳужумчиси Жейми Варди эса АПЛнинг ушбу мавсумдаги "Олтин бутса"си учун курашмоқда. Футболчи Фред айнан ундан эхтиёт бўлиш кераклигини айтди.

"У тасодифан тўпурар бўлиб олмади. Шунинг учун ҳам уни дарвозамиз олдида "қуролсизлантиришимиз" керак. Варди топ-футболчи ва ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Диққат билан ўйнашимиз керак, Варди каби футболчилардан кўзни узмаслик керак. Шунингдек, таркибимизда яхши ҳимоячилар етарлича. Улар Вардини ёпа олиши мумкин.

"Лестер" - яхши жамоа ва чиройли ўйин кўрсатади. Улар ушбу мавсумда ҳатто биринчи ўрин учун ҳам курашишди, бироқ кейинчалик таслим бўлишди. Лекин бу уларга бўлган ҳурматни йўқотмайди.

МЮ эса йирик клуб ва ҳар мавсумда ЕЧЛда иштирок этиши керак. Шу сабабли ЕЧЛга қайтиш клуб учун ҳам жамоа учун ҳам катта нарсаларни англатади.

Футболчилар ва клуб айни дамда тўғри йўлдан кетмоқда, шу сабабли келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этишга лойиқмиз деб ҳисоблайман", - деди Фред.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика