"Фрайбург" футболчиси Бундеслигада XXI асрдаги энг тез хет-трикка эришди
14 ноя 2022 11:27
Янгиликлар
"Фрайбург" футболчиси Бундеслигада XXI асрдаги энг тез хет-трикка эришди
Германия Бундеслигасининг 15-туридан ўрин олган ўйинда "Фрайбург" "Унион" бир бўлимнинг ўзида 4 та гол урган ҳолда мағлубиятга учратди (4:1).
Дастлабки уч тўпни италиялик ҳужумчи Винченцо Грифо киритди, у аввалроқ Германия футболи олий лигасида ўйнаган барча италиялик футболчилар орасида энг яхши тўпурарга айланганди.
Боз устига, Грифо ўзининг учта голини 20 дақиқа ичида урди – бу Германия Бундеслигасида XXI асрдаги энг тезкор хет-трик бўлди. Мутлақ рекорд 1991 йил 27 августда ўрнатилган – ўшанда "Дуйсбург" аъзоси Михаэль Тённис бор-йўғи 16 дақиқа ичида "Карлсруэ" дарвозасини уч бор ишғол қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар