Францияни мундиал чемпиони қилган мутахассис "Ювентус"га қайтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
11 май 2019, 02:00
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод сифатида кўрилмоқда, дея хабар беради Sportmediaset.

Манбанинг маълум қилишича, туринликлар раҳбари Андреа Анелли 50 ёшли мутахассис билан музокаралар ўтказган. Дешам ”Ювентус” сафида футболчилик фаолиятини олиб борган. Шунингдек, у 2006-2007 йилги мавсумда клуб устози сифатида «кекса сениора»ни қуйи дивизиондан А Серияга олиб чиққанди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sportmediaset

Сўнгги янгиликлар

Барча ›