Францияда голни банан еб нишонлаган футболчига сариқ карточка кўрсатилди
04 май 2014 08:38
Янгиликлар
Францияда голни банан еб нишонлаган футболчига сариқ карточка кўрсатилди
Франция учинчи дивизионида иштирок этувчи "Газелек Аяччо" жамоасининг футболчиси Фамара Дьеду киритган голини банан еб нишонлагани учун сариқ карточка "ишлаб олди".
Ўйин якунида ғалаба тўпини киритган Дьеду ўз жамоасининг заҳира ўриндиғига қараб югурди ва у ердан банан олиб ея бошлади.
Шундан сўнг ўйин ҳаками футболчига сариқ карточка кўрсатди.
Фикрлар