Франция. Мухлисларнинг ўртача ташрифи бўйича "Монако" сўнгги поғонада
10 май 2020 01:20
Янгиликлар
Франция. Мухлисларнинг ўртача ташрифи бўйича "Монако" сўнгги поғонада
Onefootball нашри кучли бешлик чемпионатларининг ҳар бирида мухлисларнинг ўртача ташрифи бўйича жамоалар рейтингини тақдим қилди.
Франция чемпионати баҳсларига мухлисларнинг ташрифига эътиюор қаратсак, "Марсель" биринчи, "Лион" иккинчи, ПСЖ учинчи поғонани эгаллаган. 2019-20 йилги футбол мавсумида "Марсель"нинг ўйинларига ўртача ҳисобда 53 мингга яқин ишқибозлар ташриф буюрган. Сўнгги ўриндаги "Монако"нинг натижаси эса 7 мингга ҳам етмаган.
Фикрлар