

Ўтмишда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бўлган беш нафар посбон Сантьяго Канисарес, Лионель Летизи, Зепп Майер, Марк Шварцер ва Франческо Толдо томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан ғолиб номи аниқланди. Унга кўра, сўровда 30 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси Жанлуижи Буффонни (13 очко) сезиларли фарқ билан ортда қолдирган Нойер энг яхши деб топилди. Кейинги поғоналардан Тибо Куртуа (9 очко). Уго Лльорис ва Ян Облак жой олишди.



