UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  1 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  10 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  22 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  6 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  3 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  41 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7

Фотомақола. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди Янгиликлар

Фотомақола. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди

Олий лиганинг 12-тур учрашувида "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум" жамоаси билан куч синашди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувда тезкор гол киритилганидан сўнг кўпчилик бугун "Локомотив" йирик ҳисобда ғалаба қозонса керак деб ўйлаган бўлса неажаб...

Шу куни Корян ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади. Корянда ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар юзага келганди...

Ҳужумчи сифатида танилган Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"да асосан вингер ролида ҳаракат қилмоқда

"Қизилқум" дарвозабони Эркин Жабборов учун ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси катта босим остида ўтди. Қолган дақиқаларда унинг дарвозаси олдида деярли кескин ҳужумлар кузатилмади.

"Қизилқум" стандарт вазиятлари орқали "Локомотив" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этиб турди. Лекин голга тортадиган вазиятлар уларда деярли юзага келмади...

Икром Алибоев кўп меҳнат қилди. Бироқ футболчи ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олмади. Вадим Абрамов ҳам учрашувдан кейин ўрта чизиқ вакилларининг ўйинидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаб ўтгани ҳам бежиз эмас...

"Локомотив"нинг мухлисларидан ҳам кўра уларнинг мухлисалари тобора кўпайиб бормоқда. Бизнинг стадионларимизда ҳам хотин-қизлар ташрифи аста-секин ортиб боряпти...

Корян биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол киритиб дублни расмийлаштириши мумкин эди. Бироқ футболчи тўпни тўрга "тиқиб" қўя олмади...

Захирада қолдирилган Дамир Кояшевич ҳамда Марат Бикмаев иккинчи таймда майдонга тушишди. Лекин уларнинг майдонга пайдо бўлиши ҳам "Локомотив"ни ўйинини кучайтириб юбора олмади...

Учрашувда ягона мақтовга лойиқ бўлган футболчи бу Жасур Ҳасанов бўлди. Айнан унинг ягона голи "темирйўлчилар"га муҳим уч очкони келтирди

Захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевда гол уриш учун имконият юзага келганди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Бу эса табиийки унга ёқмади...


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика