UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  13 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

ФОТОМАҚОЛА. "Қалдирғочлар" "Динамо"ни маҳв эта олишмади Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. "Қалдирғочлар" "Динамо"ни маҳв эта олишмади

Кеча Ўзбекистон кубогида биринчи ярим финалнинг дастлабки баҳси бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" стадионида ўтказилган ўйинда мезбонлар Самарқанднинг "Динамо" клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Қуйида кечаги учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Динамо"нинг бошланғич таркиби.

"Бунёдкор"нинг бошланғич таркиби.

Учрашув бошида голга айланмаган вазият ва ...

Ва мана шу ҳолат "Бунёдкор" футболчиларини беллашув охиригача тарк этишни истамади.

Кеча Дилшодбек Аҳмадалиев кўп "брак" қилди. Бу ҳолат давом этаверса, у асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин.

Голга етмаган бир неча см деб номланган сурат.

Достонбек Ҳамдамовни йиқитишмоқда.

Бироз аввал жабрдийдага айланган Ҳамдамов бош ҳакам Азиз Асимов сув ичиб олиш учун ажратган вақтда рақиблар орасида "айғоқчилик" қилмоқда ))

"Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга ошираётган вазият.

Отабек Шукуров бир неча бор рақиб жарима майдончасида тўп учун ҳаводаги курашларда устун келди, лекин ҳар сафар унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Дониёр Исмоилов икки "қалдирғоч"дан "ўлжа"ни илиб кетмоқда.

Миржалол Қосимов стандарт вазиятлар устида шогирдларини жуда кўп ишлатиши керак, акс ҳолда кўплаб стандартлар шунчаки ҳавога совурилаяпти.

Самарқандлик ишқибозлар.

Кечаги ўйинга "Динамо"ча назар.

Кечаги баҳсга "Бунёдкор"ча назар.

"Бунёдкор" - "Динамо" (0:0) учрашувига умумий назар.


Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Динамо" (0:0) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

 

Толибжон Қосимов (instagram.com/tolibjon_90)

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика