ФОТОмақола: ЎзОТЖ Бангладешда!

Nadirkhuja Yuldashev
21 мар 2015, 14:08
20 март куни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрига етиб борди.

У ерга терма жамоамиз Тошкент - Бангкок - Дакка йўналиши бўйлаб парвоз қилдилар. Афсуски, ташкилотчилар мусобақани кўнгилдагидек ўтказиш қобилиятга эга кўринмаяптилар. 

Аэрапортдан "FARS" меҳмонхонасига 20 дақиқалик бўлган йўлни, тирбандлик туфайли футболчиларимиз 1.5 соатда босиб ўтганлар, бўлиб ҳам эски, кондиционери ишламайдиган автобусда. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан, биринчи кун машғулотларига терма жамоамиз ихтиёрига маҳалладаги сунъий майдон берилган. Ташкилий қўмита, эртадан табиий майдон беришга вада қилган. 

Воқеалар ривожини кузатамиз, олий лигамизда ҳалоллик пайдо бўлаётган экан, терма жамоаларимизга омад тилашни бошлаймиз. Бугун байрам, кайфиятни чоғ қиламиз, олға ЎЗБЕКИСТОН! Биз албатта РИОга борамиз!




Мухлисларни кўринг ўқувчилар, мана мухлилар...




Ҳамма ҳайратда...




Биз ҳам бормиз, акалар дея деворга чиқиб олган мухлислар машғулотларни кузатаяптилар...




Бахтиёр Ашурматов эса футболчиларга кўрсатма беряпти. Воқелар ривожини биргаликда кузатамиз...


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›