

Соат 16:00да бошланган машғулотда Каио Жуниор Тошкентга олиб келган барча футболчилар билан ишлади. Дастлаб жамоа аъзолари доира шаклида тўпланиб гаплашиб олишди. Сўнгра майдонга тушиб чигалёзди машғулотларни олиб боришди. Уч нафар дарвозабон билан дарвозабонлар мураббийи алоҳида ишлади. Қолган футболчилар эса иккига бўлинган ҳолда тўп билан шуғулланишди. ОФК реглментига биноан расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқа ОАВ учун очиқ бўлди. Биз учун ажратилган вақтда мана шу ҳолатлар кузатилди.
Сайтимизнинг махсус бўлими орқали "Ал Шабаб"нинг расмий машғулотидан олинган расмларни томоша қилинг. ФОТО






