UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ФОТОАРХИВ. Тожиев ва Пуйоль, футзал терма жамоамизнинг бразилиялик мураббийи, "Нефтчи" - 2008 Янгиликлар

ФОТОАРХИВ. Тожиев ва Пуйоль, футзал терма жамоамизнинг бразилиялик мураббийи, "Нефтчи" - 2008

ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланиб сиз азизларни зериктириб қўймаслик мақсадида фотоархив рукунидан бир қатор қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Жазира" (3:0) учрашуви. "Пахтакор"нинг захира ўриндиғи. Улар орасидан Иброҳим Абдуллаев ҳозир катта футболда эмас. 


"Насаф"нинг бугунги кундаги биринчи рақамли дарвозабони Умиджон Эргашев 2017 йил ўринбосарлар таркибида. 


Футболдаги фаолиятини 2006 йил "Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") жамоасида бошлаган, кейинчалик "Сўғдиёна" шарафини бир неча йиллар ҳимоя қилган дарвозабон Михаил Спиридонов.



2011 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасига гол урган Дэвид Карни 2012 йил "Бунёдкор" футболчиси сифатида таништирилмоқда. У "қалдирғочлар" сафида 13та учрашувда майдонга тушган. 


Жасур Абдураимов бошчилигидаги кичик "Пахтакор"чилар. Кимларни танидингиз?


2017 йилнинг иккинчи даврасидан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК ўйини. Карлес Пуйоль Камолиддин Тожиев билан сўрашмоқда. 

Катта футболга порлаб кирган, бироқ жароҳатлар сабаб фаолияти кўнгилдагидек кечмаган Кенжа Тўраев "Машъал" либосида.


"Нефтчи" - 2008. Максим Усмонов, Ғайрат Ҳасанов...

 

Бугунги кунда "Сўғдиёна" аъзоси ҳисобланган Жавоҳир Қаҳрамонов "Обод" либосида тўп билан бирга, 2016 йил.

 

Жасур Жалолиддинов ОЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" баҳсида.


 

Элдор Исабоев 2015 йил "Андижон" жамоасида. 


2009 йил Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учинчи турида Англияга қарши. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Кейинчалик булар 2010 йил яна тўқнаш келишди. 


Ўзбекистон футзал терма жамоасини бошқарган бразилиялик мураббий Серхио Сапо 


Шацких, Бақоев, Карпенко Ўзбекистон терма жамоасидаги сўнгги хайрлашув учрашувида.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика