Forbes: Мбаппе энг кўп пул ишлаб топадиган футболчи. Иккинчи ва учинчи ўринларда Месси ва Роналду
07 окт 2022 23:02
Янгиликлар
Forbes: Мбаппе энг кўп пул ишлаб топадиган футболчи. Иккинчи ва учинчи ўринларда Месси ва Роналду
Дунёга машхур Forbes нашри футбол оламидаги энг кўп пул ишлаб топадиган футболчилар топ-10 рўйхатини эълон қилди. Рўйхатни шакллантиришда футболчиларнинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги даромадлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатнинг биринчи ўрнида ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе қайд этилган. Мбаппенинг бир йиллик даромади 128 млн долларни ташқил қилади. Шундан 110 млн доллари футболдаги даромад бўлса, 18 млн доллар майдон ташқариси ишлаб топилган маблағ ҳисобланади. Кейинги ўринларда эса Лионель Месси ва Криштиану Роналду қайд этилган. Қизиқ жиҳати, Forbes берган маълумотларга қараганда Андрес Иньестанинг даромади Кевин де Брюйненикидан кўп. Тўлиқ рўйхат билан танишинг:
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 128 млн доллар (110+18)
2. Лионель Месси («ПСЖ») – 120 млн (65+55)
3. Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») – 100 млн (40+60)
4. Неймар («ПСЖ») – 87 млн (55+32)
5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 53 млн (35+18).
6. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») – 39 млн (35+4)
7. Роберт Левандовски («Барселона») – 35 млн (27+8)
8. Эден Азар («Реал») – 31 млн (27+4)
9. Андрес Иньеста («Виссел Кобе») – 30 млн (25+5)
10. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 29 млн (25+4)
Фикрлар