Флинн: "Бэйл 26 ёки 27 ёшида энг кучли ўйинни намойиш этади"
Tolibjon Qosimov
26 май 2014, 13:59
Уэльс ёшлар терма жамоаси собиқ устози Брайан Флиннинг айтишича "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳали ўзининг энг кучли ўйинини намойиш этмаётган экан.
"У 26 ёки 27 ёшида ўз чўққисига чиқади. Ҳали 4-5 йил давомида ривожланишда давом этади. 9 йил олдин мен Гарет 23 ёшида Европанинг энг кучли футболчиси бўлишини айтгандим", - дейди Флинн.