Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши
13 ноя 2025 10:24
Янгиликлар
Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Лионель Мессининг жамоага қайтишига қарши.
Ўтган йиллардагидек, ОАВ аргентиналик футболчининг МЛС мавсуми оралиғида қисқа муддатли ижара эвазига Каталония клубига келиши мумкинлиги ҳақида фаол гап-сўзлар тарқалмоқда. Эл Наcионал нашрининг ёзишича, Флик бундай келишувга астойдил қарши. Немис мураббийининг фикрича, 38 ёшли клуб афсонаси билан шартнома имзолаш жамоага ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди.
Лионел Месси 2021-йилда “Барселона”ни тарк этган ва кейинчалик ПСЖга текинга ўтган эди. Форвард 2023 йилдан буён АҚШда тўп сурмоқда. Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби яқинда "Камп Ноу"га ташриф буюрди ва бу жамоага қайтиш ҳақидаги миш-мишларни кучайтирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар
Лапортагаям шу гап.
4 oyga kelib loyoxasini *iga tiqibketsinmi?
Unixam rejalari bordir?)