

Эртага "Бундестим" Миллатлар лигаси доирасида "Скуадра Адзурра"га қарши майдонга тушади.
“Италиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани бизни ҳайратда қолдирди. Роберто ажойиб жамоа шакллантирган, у италияликлар учун тўғри танлов деб ўйлайман. Унга фақат омад тилайман, Манчини Италия терма жамоасининг Евро-2020'даги муваффақиятни такрорлай оладиган фазилатларга эга”, - деди Флик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Флик Германия терма жамоасини ўтган ёзда Йоахим Лёв кетганидан кейин қабул қилиб олганди.



