

"Тьяго - биз учун жуда муҳим футболчи, у жамоа учун доим борини беради. Бироқ Тьяго янги чақирувларга тайёрлигини айтди", - деди Ханс-Дитер Флик.
Бу маълумотни "Бавария" бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге ҳам тасдиқлади.
"Музокаралар ўтказдик, бироқ у бизга розилик бермади. Менимча Тьяго фаолиятидаги бир қисмнинг ниҳоясига етишини истамоқда", - деди амалдор.
Тьягога "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.



