UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  7 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  4 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Флик: “0:2 дан кейин "уйғондик" ва 60 дақиқа майдонда тўлиқ устунлик қилдик” Янгиликлар

Флик: “0:2 дан кейин "уйғондик" ва 60 дақиқа майдонда тўлиқ устунлик қилдик”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 24-тури доирасида “Боруссия” (Дортмунд) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда мюнхенликлар тезкор иккита гол ўтказиб юборишларига қарамай, якунда рақибни икки тўп фарқи билан доғда қолдиришди -4:2.

“Айни пайтда рақибларимиз имкон бўлди дегунча, албатта бизнинг дарвозага гол уришмоқда. 

Биз ҳисоб 0:2 га ўзгаргач, “уйғондик” ва биздан шунчаки очко олиб бўлмаслигини кўрсатиб қўйдик. Ҳисобдан келиб чиқиб ҳам биз ғалабага лойиқ эканлигимизни айтиш мумкин. Қолаверса, 60 дақиқа вақт давомида майдонда рақибдан тўлиқ устунлик қила олдик”, деди Флик.

“Бавария” айни пайтда Бундеслига турнир жадвалида 55 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. “Боруссия” (Д) эса 39 очко билан олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика