UZ

Сўнгги янгиликлар

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Фирдавс Асадов: “Ўсмирлар терма жамоасидан таклиф кутяпман, мақсадим биринчи лига тўпурари бўлиш” Янгиликлар

Фирдавс Асадов: “Ўсмирлар терма жамоасидан таклиф кутяпман, мақсадим биринчи лига тўпурари бўлиш”

Жорий мавсум биринчи лигада кимни кашфиёт сифатида кўрсатган бўлар эдингиз деган саволга, ҳеч иккиланмасдан Фирдавс Асадовни айтса бўлади.
“Спартак”нинг 17 ёшли ҳужумчиси бу йил гарчи профессионал фаолиятидаги илк мавсуми бўлишига қарамай, ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. Бухоролик футболчи биринчи босқичда 11та гол урганди. Жорий мавсумдаги умумий голлари сони эса ҳозиргача 19тани ташкил этмоқда.

1996 йилда Бухоро шаҳрида таваллуд топган Асадов биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган бўлсада, уни U-17 ўсмирлар терма жамоамиз устози Дилшод Нуралиев йиғинларга чақирмаяпти. Ҳар холда, биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ тўпурарлар қаторида юришнинг ўзи бўлмайди.

Биринчи лигада championat.asia талқини бўйича август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлган Асадов билан яқинда субатлашиб, нима учун ўсмирлар терма жамоасига чақирилмаётгани ва жорий мавсум, профессионал фаолиятидаги дебюти ҳақида тўғрисида сўрадик.

- Фирдавс, суҳбатимизни ёшлар терма жамоамиз ҳақида бошласак. Зеро, кузда БАА стадионларида ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этаётган U-17 ўсмирлар терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Гарчи биринчи лигада тўпурарлар пойгасида иштирок этаётган бўлишингизга қарамай, сизни мураббийлар йиғинга чақирмаётгани кўпчилик мухлислар қатори бизни ҳам эътиборимизни тортди. Бунинг сабабини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Терма жамоаларга доимо муносиблар чақирилади. Ўтган йили Дилшод ака Нуралиев мени битта йиғинга таклиф этиб, машғулотларда ва бир нечта ўйинларда синаб кўрганди. Аммо бу йил чақирув бўлмади. Негалигини билмайман. Балки кейинчалик таклиф бўлар, ҳар холда шунга умид бор албатта.

- Терма жамоадан таклиф олиш, шубҳасиз ҳар бир футболчининг кайфиятини кўтариб юборади. Айниқса сиз каби ёшлар учун миллий жамоада ўйнаш иштиёқи жуда кучли бўлади. Нима деб ўйлайсиз, Дилшод Нуралиев сизни ҳам кузатиб келяптимикин. Кузда ЖЧ ўйинларида иштирок этувчи футболчилар рўйхатига киритармикин. Бу борада имкониятингизни ўзингиз қандай баҳолайсиз?

- Билмадим, балки кузатаётгандир. Аввало шуни айтишим керакки, қайси футболчини чақиришни мураббий ҳал қилади. Лекин менданафақат,  U-17 ўсмирлар терма жамоамиз, балки бошфа ёшдаги терма жамоаларимизда ҳам ўйнаш иштиёқи юқори. Ватан учун ўйнаш бу - мен учун фахр. Айниқса жаҳон чемпионатида иштирок этишни жуда-жуда хоҳлайман. Истагим амалга ошиши учун ўз устимда янада кўпроқ ишлаяпман.

- Энди ҳозирги клубингиз “Спартак” ҳақида гаплашсак. Бу клуб сизнинг профессионал фаолиятингиздаги илк жамоа. Шундайми?

- Ҳа, бунгача асосан шаҳримиздаги футбол академиясида шуғулланганман. У ерда менга Асқар Файзуллаев футболнинг сир-асрорларини ўргатган. Шунингдек вилоят иккинчи лигасида иштирок этувчи жамоаларда ўйнаганман. Жорий мавсумдан буён “Спартак” аъзосиман.

- Сизни жамоадагилар Карлос деб чақиришар экан?

-(Кулиб) Ҳа, биринчи мураббийим Асқар Ибодович мени ёшлигимдан Карлос деб чақиради Шунинг учун бошқалар ҳам шундай дейишади.

- Биринчи лигада илк мавсумингизни ўтказаётган бўлсангизда, тўпурарлик салоҳиятингизни намойиш этмоқдасиз. Бунга қандай эришяпсиз?

- Меҳнат қиляпман, машғулотларда қаттиқ ишлаяпман. Шунингдек жамоадошларим томонидан ҳам сезиларли равишда қўллаб-қувватлаш бўлаётганини ҳис қияпман. Бунинг учун барча жамоадош акаларимга раҳмат айтаман.

- Дебют мавсумингиздаёқ, бунчалик кўп гол уришингиз йил бошида ҳаёлингизга ҳам келмагандир?

- Ҳа, очиғини айтаман мавсум мен учун бунчалик омадли бошланади деб ўйламагандим. Худога шукур, ҳаммаси яхши кечмоқда.

- Тўпурарлик маҳоратингизни намойиш этишингизда кўпроқ қайси жамоадошларингиз сизни қулай вазиятга чиқармоқда?

- Бизда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Аълоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, марказий ярим ҳимоячиларимиз бўлмиш Комил Самиев билан Суҳроб Қобиловни аълоҳида айтган бўлардим.

- Агарда ўтказилган учрашувларда киритган голларингизга эътибор қаратадиган бўлсак, икки ўйинда хет-трик ва яна уч баҳсда дубль қайд этгансиз. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, гол уриш сиз учун енгилроқ кеячптими?

- Йўқ, аксинча рақиб дарвозасини ишғол этиш ҳеч бир ўйинда осон бўлмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, гол уришга қийналаман. Лекин бунинг учун бор кучимни ишга солиб, ҳаракат қиляпман.

- Биринчи босқичда 11та гол урдингиз. Энди мавсум сўнгги қадар голларингиз сонини яна нечта қилмоқчисиз?

- Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Кўрамиз, қанча кўп бўлса шунча яхши. Менимча мавсум поёнига қадар голларим сонини 20-25тага олиб чиқсам керак. Лекин бу йил биринчи лигада тўпурар бўлишни мақсад қилганман.

- Ундай бўлса, бундан-буён “Спартак” фойдасига берилган пенальтиларни ҳам амалга оширишга ҳаракат қиласизми?

- (Кулиб) Бизда ўзи шундоқ ҳам, 11 метрлик тўпларни амалга оширадиган етакчи ўйинчилар кўп. Уларнинг олдида бизга йўл бўлсин.

- 17 ёш бўлсангизда илк мавсумнинг ўзидаёқ жамоангизнинг асосий таркибидан жой ола билдингиз. Бунга эришиш осон бўлмагандир?

- Албатта ҳар қандай ишнинг дебочаси мураккаб кечади. “Спартак”да тажрибали ўйинчилар кўп. Улар билан рақобат қилиш мен каби эндигина профессионал футболда фаолиятини бошлаган ёшларга бошида қийинчилик туғдиради. Бундай пайтда мураббийнинг ишончи жуда муҳим. Менга бош мураббийимиз имконият бермоқда, бундан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиляпман.

- Мураббий ҳақида гап очдингиз. Усмон Тошев ҳақида фикрларингиз табиийки ижобий бўлса керак деб ўйлаймиз?

- Ҳа, шу даражага чиқишимда Усмон Қудратовичнинг меҳнати катта. У киши аввало мени жамоасига таклиф этди ва менга расмий ўйинларда ишонч билдирди. Албатта мен ҳам Тошевдек тажрибали мураббий қўли остида ўйнаётганимдан мамнунман.

- Бунгача асосан болалар футболида ўйнаб юрган Асадовга биринчи лигада тўп тепиш жараёни қийин кечаётганига шубҳа йўқ.

- Табиийки мавсум бошида жуда қийналдим. Машаққатларни сабр қилиб, машғулотларда астойдил тер тўккан холда енгиб келмоқдаман. Болалар футболи билан биринчи лиганинг ўртасидаги савия катта. Боз устига бу ерда мендан бир неча ёш катта бўлган ўйинчилар тўп тепишади. Илгари асосан ўз тенгқурларим билан ўйнаганманим учун ҳам ҳозир осон бўлмаяпти. Шунинг учун тан олиб айтаман, чемпионатнинг биринчи босқичида рақибдан қўрқув аломатлари бўлган. Ўйиндан ўйинга эса буни енгиб боришга ҳаракат қилдим. Бугунги кунга келиб эса ҳаммаси изига тушиб кетди ва ҳеч қандай қўрқув йўқ.

- Бу йил шахсан сиз учун биринчи лиганинг қайси жамоасининг ҳимоячиларига қарши ўйнаш қийин кечди?

- “Машъал”! Бу жамоа бошқалардан анча кучли. Унинг ҳимоячилари анча бақувват ўйинчилардир. Шунингдек “Орол” мудофаа чизиғи вакилларига қарши ўйнаш ҳам осон бўлмади.

- Биринчи босқичдан сўнг, олий лига жамоаларининг бирортасидан қизиқиш бўлгандир?

- Бу борада шахсан ўзимга ҳеч ким бир нима демади. Балки мавсум поёнига етгач, элита вакилларидан таклиф оларман.

- Ўзингизда олий лигада ўйнаш иштиёқи бор эканлигини билиб олиш қийин эмас...

- Ҳа, бу йил қуйи лигада ўзимни кўрсатиб, кейинги йил олий лиганинг барқарор жамоаларидан бирига ўтиш ниятим йўқ эмас.

- “Спартак” қанча муддатга битим имзолагансиз?

- Янглишмасам беш йилга бўлса керак. Буни кўпинча ота онам билади. Чунки клуб билан айнан улар шартнома тузишганди.

- Бу жамоангиз ҳам бошқа клубга осонликча бериб юбормаса керак?

- Билмадим, буни вақт кўрсатади. Олдин таклиф бўлсин, кейин мураббийимиз билан бу мавзуда батафсил гаплашамиз.

- Агар юқори лига жамоаси сизни ўз сафига жалб этиб, ёшлар жамоасига ўтказиб қўйсачи. Бундан чўчимайсизми?

- Йўқ, ўйлайманки ёшлар лигасининг савияси ҳам юқори. Буни давралар оралиғида “Бухоро” ёшлар жамоасига қарши ўйинда билдим. Шу боис ёшлар жамоасида  бўлса ҳам олий лиганинг кучли жамоаларида ўйнашни хоҳлайман.

- Бу йил ўзи элитанинг қайси жамоасининг ўйинини кузатмоқдасиз?

- “Локомотив”ни. Бу жамоа нисбатан кучли кўринмоқда.

- Нима деб ўйлайсиз, Кубок финалида қайси жамоа ғалаба қозонади?

- “Бунёдкор” бўлса керак. Чунки бу клуб, “Насаф”дан устунроқ туюлмоқда.

- Ўзбекистонлик ҳужумчилардан кимнинг ҳаракатларини диққат билан кузатасиз?

- Александр Гейнрихни. Бу ҳужумчининг ўйини менга ёқади.

-Хорижданчи?
- Кўплаб ёшлар каби менга ҳам чет элдан, Криштиану Роналдо ва “Барселона”нинг асосий фигураси Леонел Месси ёқади. Уларнинг ҳаракатларини кўриб, роҳатланасан киши.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика