"Фиорентина"нинг собиқ футболчиси 2-бор ўғирлаб кетилди
16 ноя 2020 20:02
Янгиликлар
"Фиорентина"нинг собиқ футболчиси 2-бор ўғирлаб кетилди
Нигериялик собиқ футболчи Кристиан Ободо қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган, деб хабар қилди "L'Équipe".
Ҳодиса Нигериянинг жанубидаги Варри шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий полиция ўғирланган футболчини қидирмоқда, аммо ҳамон жиноий гуруҳ билан алоқа ўрнатилмаган.
Маълумот учун, Ободо 2012 йилда ҳам айнан Ободо туманида бўлиб турган пайти ўғирлаб кетилган. Кейин унинг яқинларидан 149 минг евро миқдоридаги гаров пули талаб қилинган. Кристиан кейинги куни маҳаллий полиция амалга оширган операция натижасида озод қилинган эди.
36 ёшли Ободо Нигерия терма жамоаси учун 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган. У фаолияти давомида Италиянинг "Перуджа", "Фиорентина", "Удинезе", "Торино", "Лечче" клубларида тўп тепган ва фаолиятини 2017 йилда якунлаган эди.
Фикрлар